Лига 1. «Лион» 90-дақиқада гол ўтказиб мағлуб бўлди ва 3-ўринга тушиб кетди

Франция чемпионатининг 20-турида турнир пешқадами "Лион" ўз майдонида ўртамиёна жамоа саналган "Мец" жамоасини қабул қилди.
 
Ўйин мобайнида катта устунликка эга бўлган майдон эгалари буни ҳисобда акс эттира олишмади ва учрашувнинг 90-дақиқасида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориб, мағлубиятга учради ва пешқадамликни "ПСЖ"га топширди.
"Лион" – "Мец" 0:1
18 январь, 01.00, «Групама Стэдиум»
Гол: 0:1 – 90 Лейя-Исека.
"Лион" – Антони Лопеш, Де Шильо (Корне, 68), Марсело, Дюбуа, Денайер, Какре (Бруно Гимараэс, 90), Тиаго Мендес, Лукас Пакета (Ауар, 68), Кадевере (Слимани, 77), Токо-Экамби (Шерки, 76), Депай.
"Мец" – Укиджа, Сантонз, Куяте, Бронн, Делен (Юдоль, 54), Булая, Ангбан (Сарр, 76), Вагнер (Яде, 61), Маига, Гуйе (Лейя-Исека, 61), Бойе.
Огоҳлантиришлар: Бойе (27), Дюбуа (27), Куяте (86), Лейя-Исека (90).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг! 
Манба:penalti.uz

18.01.2021, 06:08 70 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш