«Атлетик» «Барселона» устидан иродали ғалабага эришиб, Испания Суперкубогини қўлга киритди

Испания Суперкубоги финалида «Барселона» «Атлетик» билан баҳс юритиб, аламли мағлубиятга учради. 
 
Каталонияликлар Гризманнинг дубли эвазига икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олишди, аммо Бильбао клуби ҳар сафар ирода кўрсатиб мувозанатни тиклади. Қўшимча бўлимда эса Уильямснинг суперголи баскларга ўз тарихида 3-бор ушбу совринни келтирди. 
«Барселона» сардори Лионель Месси ўйин сўнгида асабини жиловлай олмади ва рақибининг юзига ургани учун четлатилди. 
Эслатиб ўтамиз, Марселино Тораль жамоаси яримфиналда «Реал»ни (2:1) турнирдан чиқариб юборганди.
Испания Суперкубоги. Финал
Барселона — Атлетик Б 2:3
17 январь, «Ла-Картуха»
Голлар: Гризманн (40, 77) — де Маркос (42), Вильялибре (90),  Уильямс (93).
Барселона – тер Стеген, Дест (Мингеса, 46), Араухо, Лангле (Тринкау, 105), Альба, де Йонг, Бускетс (Пуч, 97), Педри (Пьянич, 88), Дембеле (Брэйтуэйт, 88), Месси, Гризманн. 
Атлетик – Унаи Симон, Баленсиага (Лекуэ, 83), Йерай Альварес, Мартинес (Нуньес, 95), Де Маркос, Рауль Гарсия (Вильялибре, 83), Дани Гарсия, Муниаин, Венседор (Весга, 81), Капа (Беренгер, 81), Уильямс (Морсильо, 105).
Огоҳлантиришлар: Лангле (11), Дани Гарсия (67), Вильялибре (109), Морсильо (110), Альба (114).
Четлатиш: Месси (120).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг! 
Манба:penalti.uz

18.01.2021, 05:41 247 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш