Бундеслига. «Бавария» «Фрайбург» устидан ғалаба қозониб, пешқадамлигини мустаҳкамлади

Германия чемпионатининг 16-турида «Бавария» ўз майдонида «Фрайбург»ни қабул қилиб, Левандовски ва Мюллернинг голлари эвазига 3 очкони қўлга киритди.
 
Ягона жавоб голи Петерсен ҳисобига ёзилди. 
Мюнхен клуби очколарини 36тага етказиб, энг яқин таъқибчиси «Лейпциг»дан 4 очкога ўзиб кетди. «Фрайбург» 23 очко билан 8-поғонада қолди. 
Бундеслига, 16-тур
Бавария — Фрайбург 2:1
17 январь, «Альянц Арена»
Голлар: Левандовски (7), Мюллер (75) — Петерсен (62).
Бавария – Нойер, Павар, Боатенг, Алаба, Дэвис, Горетцка (Мартинес, 87), Киммих (Толиссо, 76), Мюллер (Шупо-Мотинг, 87), Левандовски, Гнабри (Сане, 28), Коман (Мусиала, 76). 
Фрайбург – Мюллер, Кюблер (Темпельманн, 61), Гульде, Линхарт, Шлоттербек, Гюнтер, Ҳефлер, Сантамария (Абраши 5, Ҳаберер 55), Грифо, Шаллаи (Ҳелер, 62), Демирович (Петерсен, 61).
Огоҳлантиришлар: Ҳефлер (9), Шаллаи (46), Шупо-Мотинг (90).

17.01.2021, 22:06 132 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш