А Серия. «Наполи» «Фиорентина»ни тор-мор этди, Инсиньедан дубль

Италия чемпионатининг 18-тури доирасида «Наполи» ўз майдонида «Фиорентина»ни қабул қилиб, ўта йирик ҳисобда ғалаба қозонди.


Неаполликлар баҳснинг 5-дақиқасида Инсиньенинг голи эвазига ҳисобни очишдию, қолган дақиқаларда рақиб дарвозасига тинимсиз гол уришди. Якуний ҳисоб — 6:0.

Лоренцо Инсинье "дубл"га эришган бўлса, Демме, Лосано, Зелиньски ва Политано биттадан гол муаллифига айланишди.

"Наполи" ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 34тага етказиб, жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди.

Италия А серияси, 18-тур
Наполи – Фиорентина 6:0 (4:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 5 Инсинье, 2:0 – 36 Демме, 3:0 – 38 Лосано, 4:0 – 45 Зелиньски, 5:0 – 72, пенальти Инсинье, 6:0 – 89 Политано.
Наполи – Оспина, Хюсай, Мариу Руй, Кулибали, Манолас (Ррахмани, 79), Бакайоко, Демме, Инсинье (Чиоффи, 79), Зелиньски (Элмаз, 73), Лосано (Политано, 62), Петанья (Мертенс, 73).
Фиорентина – Дронговски, Бираги, Миленкович (Мартинес, 85), Пеццелья, Венути, Рибери (Куаме, 46), Кастровилли (Бонавентура, 73), Кальехон (Пульгар, 74), Амрабат (Валеро, 85), Игор Жулио, Влахович.
Огоҳлантириш: Инсинье (51).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

17.01.2021, 20:23 163 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш