«Манчестер Сити» ёзда трансферлар учун йирик миқдорда пул ажратади

«Манчестер Сити» раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш мақсадида ёзги трансфер пайтида йирик миқдорда пул сарфлашга тайёр.
 
Бу ҳақда "The Telegraph" хабар тарқатди.

Бунинг учун Хосеп Гвардиолага 200 миллион фунт стерлинг миқдорида пул ажратилади. "Шаҳарликлар"нинг асосий мақсадларидан бири — Серхио Агуэронинг ўрнини узоқ вақт мобайнида боса оладиган ҳужумчи топиш.

Бу мақсад йўлида «Сити» Дарвин Нуньес («Бенфика»), Эрлинг Холанд («Боруссия» Дортмунд) ва Ромелу Лукаку («Интер»)ни кузатиб бормоқда.

Шунингдек, "Ман Сити" таянч ҳудудни кучайтириш мақсадида ярим ҳимоячи қидирмоқда. Ҳозирда ушбу зонани "ёпиб" турган Фернандиньонинг клуб билан шартномаси ёзда якунига етади.

Бундан ташқари, клуб чап қанот ҳимоячиси билан шартнома имзолаш вариантларини кўриб чиқмоқда.

«Манчестер Сити» қишда трансферларни амалга оширмоқчи эмас.
 
Манба: sports.ru

17.01.2021, 18:24 151 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш