АГМК икки футболчи билан шартномани узайтирди

АГМК футбол клуби икки нафар футболчи билан шартномани узайтирди.


2019 йилдан эътиборан АГМКда фаолият юритаётган Бобурбек Йўлдошев келаси мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилишга тайёр. Клуб Йўлдошев билан 2021 йил якунига қадар шартномани узайтирди.

Шунингдек, АГМКнинг ўнг қанот ҳимоячиси Мирғиёс Сулаймонов билан шартномани яна бир йилга узайтирди.

Клуб ва футболчи ўртасидаги битим 2021 йил якунига қадар чўзилди. Сулаймонов қаторасига учинчи мавсумда ҳам олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилади.
Манба: www.fc-agmk.uz

17.01.2021, 17:57 135 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш