Бугун Торрес «Атлетико»ни майдонга олиб чиқади

«Атлетико» собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес мадридликларнинг иккинчи жамоасига бош мураббий этиб тайинланганидан хабарингиз бор.
 
У бу лавозимга ўтган йилнинг сентябрида тайинланган. Фақат ундан буни расмийлаштирувчи УEФАнинг PRO лицензиясини қўлга киритиш қолди.
Унинг қўл остида «Атлетико Б» жамоаси бугун биринчи учрашувини «Побленсе»га қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Торрес «Атлетико»дан ташқари «Челси», «Ливерпул» ҳамда «Милан» каби гранд жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилган эди.
У «матрасчилар» сафида 2018 йил «Европа Лигаси»да ғолиб чиққан бўлса, бир марта ЕЧЛ финалида ҳам ўйнаган.

17.01.2021, 17:51 204 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш