Месси Испания суперкубоги финалини бошланғич таркибда бошлайди

«Барселона» бугун Испания суперкубогининг финалида Бильбаонинг «Атлетик» клубига қарши майдонга тушади.


"Кўк-анорранглилар" сардори Лионель Месси мазкур баҳсда иштирок этишга қарор қилди. Агар қандайдир фавқулотда вазият юз бермаса, у ўйинни асосий таркибда бошлайди. Бу ҳақда "Cadena SER" журналисти Адриа Альбетс хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, Месси оёғининг сон қисмидаги мушаги енгил лат еган эди. Эслатиб ўтамиз, Испания суперкубоги финали бугун тунда Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.
Манба: sports.ru

17.01.2021, 16:04 123 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш