Куман: «Атлетик билан ўйинда майдонга тушиш ёки тушмасликни Мессининг ўзи ҳал қилади»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Испания Суперкубоги финали доирасида «Атлетик» билан олдидан жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг ҳолати ҳақида гапирди.
 
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи жароҳат туфайли «Реал Соседад»га (1:1, пенальтилар серияси – 3:2) қарши яримфинал баҳсини ўтказиб юборганди.
«У машғулотларда қатнашди. Унинг танаси ҳолатини билиш учун ўйингача кутамиз. Умид қиламанки, у майдонга тушади.
Бизга Леонинг ижодкорлиги ва самарадорлиги керак. У майдонда бўлса, демак, жамоа кучлироқ. Ҳамма 100% тайёр бўлиши керак.
Бизда яна кўплаб ўйинлар бор, бу мавсумдаги сўнгги баҳс эмас. Якуний қарорни Мессининг ўзи қабул қилади. Унинг тайёр ёки тайёр эмаслиги ўйин куни аниқ бўлади», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Мarcа. 
«Барселона»  – «Атлетик» ўйини 17 январь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

17.01.2021, 13:22 86 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш