«Навбаҳор» Қувондиқ Рўзиев, Баҳром Абдураҳимов ва икки сербиялик футболчи билан шартнома имзолади

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадлар қўяётган “Навбаҳор” таркибига бугун 4 нафар янги футболчи қўшилди.
 
Булар – ўтган мавсумни АГМК сафида ўтказган ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов, ўтган мавсумни “Қўқон - 1912” таркибида ўтказган ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев, шунингдек, сербиялик футболчилар -  ҳимоячи Никола Тасич ҳамда ярим ҳимоячи Марко Путинканиндир.
Шунингдек, тажрибали дарвозабон Ўткир Юсупов жамоамиз билан тузилган шартномасини муддатини узайтирди. Энди у янги мавсумда ҳам “лочинлар” шарафини ҳимоя қилади.
Биз ушбу футболчиларнинг янги мавсумда чиройли ўйинлари ва голлари билан “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб улуш қўшишларини тилаб қоламиз. Юсуповнинг эса янги мавсумда ажойиб сейвларни амалга оширишига тилакдошмиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Манба: pfcnavbahor.uz

17.01.2021, 13:09 143 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш