"Реал" 34 ёшли ҳужумчини харид қилмоқчи

"Галатасарой" ҳужумчиси Радамель Фалькао қишки трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.
 
Бу ҳақда "Calciomercato" хабар тарқатди. 
Манбанинг ёзишича, турк клуби раҳбарияти футболчига ўзи учун янги жамоа излашини айтган. Колумбиялик ҳужумчи хизматига "Реал" қизиқиш билдирмоқда. "Қаймоқранглилар" форвардни Карим Бенземага захира вариант сифатида кўрмоқда.
Жорий мавсум 34 ёшли Фалькао 9та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ҳамда 2та голга ассистентлик қилган. 
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

17.01.2021, 10:44 170 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш