Платини Месси ва Роналдуни таққослади

"Ювентус" клуби собиқ футболчиси ва УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини замонамизнинг икки юлдузи — Криштиану Роналду ва Лионель Мессини ўзаро таққослади.


"Роналду болалар учун кумир ҳисобланади. "Ювентус"нинг 80-йиллардаги фанатлари учун мен шундай бўлган бўлсам, менгача Сивори шундай мақомда бўлган.

Роналду ёки Месси? Уларнинг ҳар иккиси даҳо футболчилар ҳисобланади. Улар 15 йилдан бери ажойиб ўйин кўрсатишмоқда", – деди Платини "La Gazzetta dello Sport" нашрига берган интервьюсида.

33 ёшли Месси жорий мавсумда "Барселона" сафида барча мусобақалар доирасида 21та учрашувда 14та гол уриб, 6та голга узатма берди. 35 ёшли Роналду эса 18та баҳсда 19та гол ва 2та ассист муаллифига айланди.
Манба: soccernews.ru

17.01.2021, 09:35 166 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш