Моуриньо машғулотда Бэйлга «ташлаб» қолди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо машғулот пайтида ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни уришиб берди.


"Сен шу ерда қолишни истайсанми ёки "Реал"га қайтмоқчимисан? Ёки футболни бутунлай йиғиштирмоқчимисан?" – деди Моуриньо уэльслик футболчига.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл ҳуқуқий жиҳатдан "Реал"га тегишли бўлиб, "Тоттенхэм" уни бир мавсумга ижарага олган.

31 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида "Тоттенхэм" сафида 12та учрашувда майдонга тушиб, 3та гол урди. Унинг "Мадрид" билан шартномаси 2022 йилга қадар тузилган.
Манба: soccernews.ru

17.01.2021, 09:20 324 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш