Куман: «Умид қиламанки, Лео майдонга тушади»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман «Атлетик Билбао» га қарши Испания Суперкубоги учун финал ўйини олдидан жароҳат олган каталонияликлар аьзоси Лионел Мессининг ҳолати ҳақида гапирди.
 
"Кеча Месси индивидуал тарзда машғулот ўтказган бўлса, бугун умумий гуруҳга қўшилди. Умид қиламанки, у ўйнай олади. Чунки Лео билан майдонда янада кучли бўламиз. Аммо, биз у бўлмаса ҳам энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Лео юз фоиз тайёр бўлиши керак чунки бу, мавсумдаги энг сўнгги ўйинимиз эмас" - деди "Барса" бош мураббийи.
Маълумот учун аргентиналик юлдуз, жорий мавсум барча турнирларда, 21 ўйинда майдонга тушиб, 14 гол ва 6 ассист амалга оширган.
Манба: Marca

17.01.2021, 06:39 139 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш