Ориф Толипов: "Бир, икки... ва саноқ яна бошидан бошланади"

Бугун тунда А серия 17-турининг яна бир муҳим ўйини бўлиб ўтади. "Ювентус"-"Сассуоло". 
Ўтган турда ҳар икки клуб иштирокидаги ўйин каналларимиз орқали трансляция қилинган. Пирло жамоаси "Милан"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйган бўлса, "Сассуоло" Элдордан гол ўтказиб бўлсада "Дженоа"ни енган. 
Албатта, туринликларнинг ғалабаси қиролнинг қайтиши сифатида баҳоланди. Яъни, "Ювентус" яна чемпион бўлиш учун асосий давогар-у, қолганлар, жумладан "Милан" ҳам вақтинчалик тўсиқдек. Аммо, ҳаммаси у қадар жўн эмас. 17-турга келиб Юве ҳозирча қаторасига уч ўйинда ғалаба қозонолмаган. Бир, икки... ва саноқ яна бошидан бошланади. 
Пирло томонидан секин-аста жорий этилаётган қисқа узатмали ўйин ҳали мукаммал кўринишга келмади, прессингни яхши уддалаган клуб бу ўйинни бузиб қўймоқда. Лекин, бугунги рақиб кучли прессинг билан мақтана олмайди. Агар "Ювентус" енгса қаторасига 3 ғалабага етган, айни дам ўзидан бир очко ортда қолаётган рақибдан анча илдамлаган бўларди. Фоворит шубҳасиз Роналду ва жамоадошлари.
"Сассуоло" ҳақида кечроқ, ўйинга яқин ёзаман, насиб қилса. Қизиқ жамоа. Бугун голлар кўп бўлишини кутяпман. Бирга кўрамиз! 
"Ювентус"-"Сассуоло"
00:45/Футбол ТВ

Манба: Ориф Толипов телеграм канали

Пирло, Ювентус

10.01.2021, 14:36 658 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш