Шомуродов Роналдуни футболкасини сўрашни ўзига эп кўрмаган экан

“Женоа”да тўп сураётган Элдор Шомуродовга Ювентус” томонидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақидаги хабарлар жуда ёқимли эшитилмоқда. Лекин бу ҳали расман тасдиқланган эмас. Айтишларича, “Ювентус” клубидагилар ҳужумчи Альваро Моратага ўринбосар сифатида ҳамюртимизнинг номзодини кўриб чиқаётган экан.
Эътиборингизни эса бир қизиқ жиҳатга қаратмоқчимиз. 11-тур доирасида “Женоа” ўз майдонида “Ювентус”га 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Ўша беллашувда Шомуродов иккинчи бўлим ўрталарида майдонга тушганини яхши биласиз. Ўйин якунланганидан кейин эса Шомуродов айнан “Юве” ҳужумчиси Мората билан футболка алмашган. Бу ҳақида Элдорнинг дадаси Азамат ака Шомуродов sports.uz мухбирига шундай деди:
- Ҳа, тўғри, футболка алмашган. Унга нимага Роналду билан футбол алмашмадинг деб сўраганимда, буни ўзимга эп кўрмадим. Мората билан футболка алмашдим, у яхши бола экан, айтсам рад қилмади деди, - дея воқеликни изоҳлади, футболчининг дадаси.
Тез орада Элдорнинг дадаси билан уюштирилган қизиқарли суҳбатни sports.uzда ўқишингиз мумкин.

Манба: Sports.uz

ronaldu, Shomurodov

09.01.2021, 17:30 601 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш