“МЮ” 100 миллион еврога олишни истаётган Милинкович-Савич ким ўзи?

“Лацио” вакили Сергей Милинкович-Савич А Сериянинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади, аммо у Поль Погбанинг изидан боришга етадиган даражада яхшими? Goal нашри “Манчестер Юнайтед” 100 миллион еврога сотиб олишни истаётган футболчи ҳақида муҳокама қилди.
Сергей Милинкович-Савич 2015-йил 5-июлида “Фиорентина” билан шартнома имзолади. Клубнинг спорт ишлари бўйича директори Даниеле Праде дастлаб “Генк” ярим ҳимоячисининг фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилишдан бош тортган эди. “Биз бировдан бу ерга келиш учун ўтиниб сўрамаганмиз” – маълум қилди Праде. “Сергей биздан тиббий кўрикни кечиктиришни, сабаби у қаллиғи билан гаплашиб кейин қарор қабул қилишини айтди.
Бироқ бу биз учун эмасди. Агарда унинг майдон ташқарисида ҳал қилиши керак бўлган муаммолари бўлгач, биз бир қадам орқага ташладик ва бас дедик.
Кейин у “Лацио” билан шахсий шартномаларни келишиб олганини ва ўзини айбдор эканлигини айтди. Бу орада унинг “Рома”га ўтиши ҳам мумкин эди. Жахли чиққан Праде футболчини қўшиб олишга қизиқиш билдирмади.
Унинг ишончи комилмасди, иккиланарди ва биз 20 яшар болакайнинг атрофида ўралашиб юришни истамасдик.
Аммо бинафшаранглилар озгина сабр ва тушунишни кўрсатмади ва Милинкович-Савич “Фиорентина” сафида 2016-йил январида ўз дебютини ўтказди.
Праденинг айтишича, у Флоренцияга келган вақтида жуда ёш бўлган. Сўнгги икки йилда “Лацио”нинг А Серияга қайтишида муҳим қисмни ўйнаган футболчи жамоа билан ўтган мавсумда 5-ўринда, иккала Милан клубларини ортда қолдирган ҳолда етиб келишди. Шунингдек, Италия Кубогининг финалига чиқишди ва Италия Суперкубогида “Ювентус”ни енгишди. Милинкович-Савич эса Европанинг элита жамоалари диққатини ўзига тортди.
“Лацио” эса унинг товон пулини 100 миллион евро қилиб белгилади. “Манчестер Юнайтед” эса шунча пулни тўлашни мўлжаллаб турибди.
Витторио Кампанилега кўра, сербиялик футболчи “Олд Траффорд”да ўйнаш учун барча сифатларга эга. “У йирик, кучли, тажрибали ва замонавий футболда муваффақиятга эришиши мумкин.
У ҳақиқий иқтидор эгаси. Унинг агенти “Челси”нинг собиқ ҳужумчиси Матея Кежман Сергейни “Войводина”нинг машғулотларида 10 дақиқа кузатгач, уни имзолашга қарор қилди.
Бу тўғри қарор бўлиб чиқди. У 18 ёшида профессионал футболга кириб келди ва “Генк”ка кўчиб ўтди.
Милинкович-Савич 2013-йилда ўсмирлар (U-19) ўртасида Европа Чемпионатида муваффақиятга эришди. 2015-йилда эса ёшлар (U-21) ўртасидаги Европа чемпионатида мамлакатининг ғалабасига катта ёрдам берди.
Кўриниб турибдики, у “Олд Траффорд”да ўз иқтидорини намойиш қила олади. “Ювентус” ҳам уни 2018-йилда олиб келмоқчи. Бироқ футболчининг ўзи “Манчестер Юнайтед”га ўтишни истамоқда. “Моуриньо дунёдаги энг яхши мураббий” – деган эди январь ойида. “У ақлли ва шунчаки энг зўри.” Демак, унда “қизил иблис”га айланиш истаги бор.
Сардор Абдуғаниев тайёрлади

«Манчестер Юнайтед», Лацио, Милинкович-Савич

14.12.2017, 13:14 3267 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш