Диёр Имомхўжаев: "Про Лига яхши ўтди, лекин якун чиройли чиқмади"

Якунига етган ҳафта ЎзПФЛ учун алоҳида аҳамият касб этди.
 
Бир қатор ишларга улгурдик. Янги йилга қадар шу темпда давом этиб, кўп нарсаларни очиқлашни режалаштирганмиз. Насиб бўлса, улгурамиз.
Хўш, Нефтчи — Турон ўйини масаласида. Нималар бўлганини ҳамма кўрди. Про лигани режамиздагидан яхшироқ ўтказишга эришдик. Аммо якун чиройли чиқмади. Бунинг учун айбдорлар жавоб беради.
Жавобгарлик бу борада икки хил бўлади. Айни ҳолатда ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси клуб, футболчилар ҳамда клуб раҳбарларининг футболдаги кейинги тақдирига ойдинлик киритиш устида ишлаяпти. Шунингдек, Фарғона ИИББ айбдор шахсларни қонуний жавобгарликка тортган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарори бизга кимлар ва қандай жазоланиши, Нефтчининг кейинги тақдири, Суперлига учун ўтиш ўйинининг ўтиши ёки ўтмаслиги каби масалаларни очиқлаши мумкин. Бу борада қўмита ишига на ЎзПФЛ ва на ЎФА аралашади. Барчаси мавжуд регламент асосида амалга ошади. Айни вақтда қўмита иши давом этяпти. Тажрибали экспертлар фаолият олиб борадиган қўмита ишни холис кўриб чиқишига шубҳа қилмаймиз. Кутамиз.

07.12.2020, 11:38 716 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш