«МЮ»нинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш клубнинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
 
Бу ҳақда манкунианликлар расмий сайти хабар тарқатди.

Фернандеш ишқибозлар ўртасидаги ўтказилган сўровномада биринчи ўринни эгаллади. Португалиялик ўйинчи 2020 йилнинг январь ойидан буён "МЮ" сафида ўйнаётган бўлса-да, у бешинчи марта ой футболчиси деб топилди.

Фернандеш ноябрь ойида 6та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол урди ва битта голга узатма берди.

26 ёшли Бруну жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида барча мусобақалар доирасида 14та учрашувда иштирок этиб, 10та гол ва 5та ассист муаллифига айланди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилга қадар тузилган.
Манба: soccernews.ru

02.12.2020, 20:59 159 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш