Холанд – сўнгги бир ойда нархи энг кўп ўсишга эришган футболчи

Футбол соҳасида илмий тадқиқот олиб борувчи "CIES Football Observatory" октябрь - ноябрь ойларида нархи энг кўп ўсган футболчилар ҳақида маълумот берди.


«Боруссия» форварди Эрлинг Холанд трансфер нархи энг кўп кўтарилган ўйинчига айланди. Норвегиялик ўйинчининг нархи 35,3 миллион еврога — 120,3 миллион евродан 155,6 миллион еврога ошди.

Бу борада иккинчи ўринни дортмундликларнинг яна бир ўйинчиси Жованни Рейна эгаллади. Унинг трансфер қиймати 34,4 миллион еврога ошди. Ҳозирда унинг нархи 46,1 миллион еврога тенг бўлди.

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш эса топ-3га кирди. Португалиялик ўйинчининг нархи 19,9 миллион еврога – 120,3 миллион евродан 140,2 миллион еврога кўтарилди.
Манба: bombardir.ru

02.12.2020, 20:19 241 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш