Испания футбол федерацияси Месси ва «Барселона»ни жаримага тортди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла лиганинг 11-тури доирасида бўлиб ўтган «Осасуна»га қарши ўйинда (4:0) футболкасини ечгани учун жаримага тортилди.


Аргентиналик футболчи гол урганидан сўнг футболкасини ечиб, Марадонанинг «Ньюэллс Олд Бойз» клуби сафида кийган 10-рақамли футболкасини намойиш қилди. Бунинг учун 33 ёшли ўйинчи сариқ карточка билан жазоланди.

Испания қироллик футбол федерацияси мусобақаларни ўтказиш қўмитаси бугун Мессини 600 евро, «Барселона»ни эса 350 евро миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор чиқарди.

Каталонияликлар ушбу қарор юзасидан апелляция беришмоқчи.
Манба: bombardir.ru

02.12.2020, 20:10 363 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш