«Реал» нинг собиқ устози вазифасидан озод этилди

Колумбия футбол федерацияси Карлос Кейрушни ўз лавозимидан озод қилди.
"Реал Мадрид" нинг собиқ мураббийи Колумбия терма жамоасидан кетди..
Кейруш Колумбия терма жамоасини 2019 йил февраль ойида бошқаришни бошлаган. 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг амалдаги саралашида колумбияликлар тўртта баҳсда 4 очко билан 7-ўринда бормоқда. Сўнгги икки учрашувда Кейруш билан терма Уругвай (0: 3) ва Эквадорга (1: 6) ютқазди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа якунида Жанубий Американинг энг яхши тўртта терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади, бешинчиси эса плей-оффда қатнашади.
Карлуш Кейруш аввал Эрон ва Португалия, Жанубий Африка Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоалари ҳамда «Реал», Лиссабоннинг «Спортинг» жамоаларини бошқарган ва "Манчестер Юнайтед"да ёрдамчи мураббий бўлган.

Кейруш, Реал

02.12.2020, 17:47 299 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш