Модрич «Реал»га нима етишмаётганини айтди

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида бўлиб ўтган "Шахтёр"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрини билдириб ўтди.


"Ғалаба қозониш шарт бўлган ўйинда буни уддалай олишимиз мумкинлигини бир неча марта исботлаганмиз. Аммо буни сўзда эмас, майдонда исботлашимиз керак. Ҳозир бизга барқарорлик етишмаяпти. Биз битта ажойиб ўйин кўрсатиб, кейин 2та ўйинда ёмон ҳаракат қиляпмиз. Кейин яна битта яхши ўйин, яна 2та ёмон ўйин. Буни тезроқ тўғрилашимиз керак.

Бизнинг муаммомиз шундан иборатки, рақиб ҳужум қила бошлаганда биз ўзимизга бўлган ишончни йўқотяпмиз ва нотўғри ҳаракат қиляпмиз. Ҳақиқатан ҳам ушбу муаммога ечим топмасак бўлмайди".

"Олдимизда яна битта ўйин кутиб турибди ва охиригача курашишимиз шарт. Ғалаба қозониш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз", - деди Модрич.
Манба: isport.ua

02.12.2020, 15:04 356 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш