Кейруш Колумбия терма жамоасидан истеъфога чиқарилди

Карлуш Кейруш Колумбия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.
 
Колумбия футбол федерацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 67 ёшли мутахассис билан шартнома икки томоннинг ўзаро келишуви натижасида бекор қилинган.

«Деярли икки йил давомида португалиялик мутахассис билан ишлаш шарафли бўлди. Бу вақт давомида у ўз билими ва тажрибаси билан ўртоқлашди. Биз профессор Карлуш Кейрушнинг кейинга фаолиятида омадлар тилаймиз», — дейилади баёнотда.

Кейруш 2019 йилнинг февраль ойида Колумбия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Бунгача у 8 йил давомида Эрон терма жамоасини бошқарган.
Манба: sport24.ru

02.12.2020, 13:12 129 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш