Зидан: «Истеъфога чиқмоқчи эмасман»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛнинг 5-туридан ўрин олган «Шахтёр»га (0:2) қарши ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.
 
«Истеъфога чиқмоқчи эмасман. Бизда қийин дамлар бўлди. Ҳозирда «Реал»да қора кунлар эканлиги ҳақиқат, лекин биз ишлашда давом этишимиз керак. 
«Шахтёр» билан ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўрдик, биринчи бўлимни аъло даражада ўтказдик, аммо гол ура олмадик. Яна битта ўйин қолди ва унда ғалаба қозонишимиз шарт.
Менда куч бор ва худди футболчилар каби боримни беришга тайёрман. Бошимизни кўтариб, кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Бошқа йўл йўқ. 
Энг қийин нарса – биринчи голни уриш. Шундан сўнг ўйин осонлашади. Ўз ишимизни давом эттирамиз ва қилаётган ишимизга ишонамиз», – дея Зидандан иқтибос келтиради Маrca.
Маълумот учун, «Реал» сўнгги тур олдидан гуруҳда 7 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Мадрид клуби 6-турда «Боруссия» Мёнхенгладбахни қабул қилади.

02.12.2020, 11:55 314 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш