“Қўқон-1912” - “Навбаҳор”: Ўзаро ўйинлар тарихидан

 
Coca Cola Суперлигаси 26-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” - “Навбаҳор” баҳси эртага Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
 “Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 29 бор куч синашишган. 7 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 16 та ўйинда ғалаба қозонган. 6 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 55-31. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 54 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 27 очкони қўлга киритган.

Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув
01.12.2019 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 1:1
31.03.2018 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 1:0
21.10.2017 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 2:0
01.10.2016 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 1:1
31.05.2015 Қўқон 1912 – Навбаҳор - 0:1

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

Бошланиш вақтлари
"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашуви, эртага Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 14:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 26-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ стадионда ўтказилади. Баҳснинг бошланиш вақти – 14:00га белгиланган.
Манба: kokand1912.uz

02.12.2020, 11:42 159 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш