Фарғона вилояти ИИБ «Нефтчи» — «Турон» учрашувидаги жанжал юзасидан расмий баёнот берди

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси Про-Лига 20-тури доирасида кечган «Нефтчи» — «Турон» учрашувидан (0:1) кейинги ҳолатлар бўйича расмий баёнот берди.


«Нефтчи» — «Турон» учрашувидан кейин содир бўлган ҳолатлар Фарғона вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган. Ҳозирда барча ҳуқуқбузарлар ушланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Воқеага алоқадор ҳар бир иштирокчининг ҳаракатига қонуний баҳо берилади», — дейилади Фарғона вилояти ИИБ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувдан кейин «Нефтчи» футболчилари учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ва унинг ёрдамчиларига ўз норозилигини кескин тарзда билдирди. Вазиятларнинг бирида мезбонлар футболчиси ҳакамга оёқ билан кучли зарба берди, шунингдек, вазиятга мухлислар ҳам аралашган.
Манба: daryo.uz

02.12.2020, 11:25 408 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш