Конте: "Биз ғалаба қозонишга тўлиқ лойиқ эдик"

Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Антонио Конте "Боруссия Мюнхенгладбах" га қарши сафар ўйинидан сўнг интервью берди. «Интер» «Боруссия» ни 3: 2 ҳисобида мағлуб этди ва Чемпионлар Лигаси плей-офф йўлланмаси учун курашни давом эттирадиган бўлди.
«Биз ғалаба қозонишга тўлиқ лойиқмиз. Шу билан бирга, охир-оқибат юзага келган муаммолардан қочишимиз ҳам керак.
Биз гуруҳ пешқадамини мағлуб этдик. Футболчиларга раҳмат,улар вазифани уддалашди.
Бундай ғалабалар жамоада аҳиллик борлигини, биз бирдамлигимизни, барчамиз битта жамоада ишлаётганимизни ва мухлисларимизга қувонч бахш этишни истаётганимизни билдиради.
Танаффус пайтида баъзи вазиятларни таҳлил қилдик. Мен йигитларга олдинга боришда давом этишимиз кераклигини айтдим. Мени топшириқларимни бажарганларидан хурсандман », - деди Конте.

Интер, Конте

02.12.2020, 09:59 241 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш