Клопп: "Муҳим, қийин ва ажойиб кеча"

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Голландиянинг «Аякс» клуби билан уй учрашувидан сўнг интервью берди. «Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқиш учун «Аякс» ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Қизилларнинг ягона голи иккинчи бўлимда Кертис Жонс томонидан урилди.
«Бу клубга келганимдан бери Чемпионлар Лигасидаги энг ёрқин кечалардан бири бўлди. Муҳим, қийин ва ажойиб кеча.
Йигитлар ўйинга биринчи дақиқалардан яхши киришишди. Хендерсон бел оғриғи билан ўйнади.
Жонс ажойиб ўйин намойиш этди, мен ундан хурсандман.
Кертис чиндан ҳам яхши йигит, яхши ўйинчи. Имкониятлар баъзида жароҳатлар туфайли пайдо бўлади ва у ундан фойдаланди », - дея немиснинг сўзларини келтиради BT Sport.

Аякс, Ливерпуль

02.12.2020, 09:35 249 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш