Зидан: "Биз мағлубиятга лойиқ эмасдик"

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Шахтёр» га қарши ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Киевдаги ЕЧЛнинг 5-турида «Реал» «Шахтёр»га имкониятни бой берди.
«Биринчи бўлимда ажойиб ўйнадик, аммо ҳужумларни гол билан якунлай олмадик. Шундан сўнг, ишлар янада мураккаблашди. Агар биз ҳисобни очганимизда, бу ўйин динамикасини жуда ўзгартириб юборган бўлар эди,
Ҳа, бизда ҳозирда ёмон натижалар церийаси бор, аммо уни тузатишнинг ягона йўли олдинга силжиш. Биз учун бу ўйин «финал» бўлди ва биз бунга яхши тайёргарлик кўрдик. Шунчаки гол ура олмадик. Бизда яна битта учрашув қолди ва унда ғалаба қозонишимиз шарт. Мен оптимистман. Бу қийин лаҳза, лекин биз ўз характеримизни кўрсатишимиз керак. Бундай ҳол юз бергани жуда ачинарли, чунки биз Киевда мағлубиятга лойиқ эмасдик », - дея Зиданнинг сўзларини келтирган УЭФА матбуот хизмати.
7 очкога эга "Реал Мадрид" «Б» гуруҳида учинчи ўринда бормоқда. 9 декабрь куни гуруҳ босқичининг сўнгги турида «қаймоқранглилар» Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасини қабул қилади.

Зидан, Реал

02.12.2020, 08:20 290 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш