ЕЧЛ. «Ливерпуль» «Аякс»ни таслим этди ва плей-оффга йўлланма олди, «Порту» эса «Манчестер Сити»дан очко тортиб олди

Европа Чемпионлар Лигасининг C ва D гуруҳларида 1 декабрь, сешанба куни 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди.


C гуруҳида пешқадамлар «Манчестер Сити» ва «Порту» ўзаро баҳс юритди. Учрашув давомида ҳисоб ўзгармади ва португаллар плей-офф йўлланмасига эга бўлди.

«Марсель» эса «Олимпиакос» устидан иродали ғалабага эришган ҳолда, мағлубиятли сериясига чек қўйди.

D гуруҳида «Ливерпуль» ўз уйида «Аякс»ни қабул қилди. Учрашувнинг 59-дақиқасида Кёртис Жонс томонидан урилган гол инглиз клубига ғалаба келтирди. Бу орқали мерсисайдликлар плей-офф масаласини ижобий ҳал этди.

Параллел ўйинда «Аталанта» кутилмаганда «Митдюлланд»ни енга олмади.

Гуруҳдаги ҳолат шундай кўриниш олди:

1. «Ливерпуль» — 12 очко
2. «Аталанта» — 8
3. «Аякс» — 7
4. «Мидтюлланд» — 1

Европа чемпионлар лигаси, 5-тур

"C" гуруҳи
Порту Португалия – «Манчестер Сити» Англия 0:0

«Марсель» Франция — «Олимпиакос» Греция 2:1
Голлар: 0:1 – 33 Камара, 1:1 – 55, пенальти Пайет, 2:1 – 75, пенальти Пайет.

"D" гуруҳи
«Ливерпуль» Англия — «Аякс» Нидерландия 1:0
Гол: 1:0 – 58 Жонс.
«Ливерпуль»: Келлехер, Матип, Робертсон, Уильямс, Мане, Вейналдум, Салоҳ (Уильямс, 90), Ҳендерсон, Диогу Жота (Фирмино, 68), Жонс, Фабиньо.
«Аякс»: Онана, Тальяфико, Блинд (Мартинес, 86), Мазрауи (Хунтелар, 86), Альварес (Лабяд, 69), Антони, Гравенберх, Нерес (Траоре, 81), Классен, Тадич, Схюрс.
Огоҳлантиришлар: Схюрс (42), Блинд (55), Вейналдум (70), Ҳендерсон (90), Мане (90).

«Аталанта» Италия — «Мидтюлланд» Дания 1:1
Голлар: 0:1 – 13 Шолс, 1:1 – 79 Ромеро.
Манба: daryo.uz

02.12.2020, 07:02 272 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш