Роналду «Golden Foot» совринини қўлга киритди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду "Golden Foot-2020" совринини қўлга киритди.
 
Ушбу соврин футболнинг ривожи учун ҳисса қўшган 28 ёшдан катта футболчиларга тақдим этиб келинади.

Португалиялик футболчи мазкур соврин учун курашда Лионель Месси («Барселона»), Роберт Левандовски («Бавария»), Серхио Рамос («Реал»), Артуро Видаль («Интер»), Жерар Пике («Барселона»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Неймар («ПСЖ»), Серхио Агуэро («Манчестер Сити») ва Жоржо Кьеллини («Ювентус»)ни ортда қолдирди.

2019 йилда "Golden Foot" соврини Лука Модричга насиб этган эди.

Бундан ташқари, "Golden Foot Prestige" соврини «Ювентус» президенти Андреа Аньеллига топшириладиган бўлди.
Манба: sports.ru

02.12.2020, 06:48 323 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш