ЕЧЛ. «Зальцбург» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди (видеошарҳ)

Европа чемпионлар лигаси "А" гуруҳидан ўрин олган Москванинг «Локомотив» ва «Ред Булл Зальцбург» клублари ўртасидаги ўйин асосан Европа лигаси плей-офф босқичи йўлланмаси учун кечди.


Бугунги баҳсда рақибига нисбатан тезроқ ҳаракат қилган австрияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"Зальцбург" ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 4тага етказди ва жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди. Гуруҳда 5 очко билан 2-поғонани эгаллаб турган "Атлетико" бугун ўз уйида "Бавария"га қарши ўйинда очко йўқотса, "Ред Булл" сўнгги турда мадридликларга қарши баҳсда ЕЧЛ плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Европа чемпионлар лигаси, "А" гуруҳи. 5-тур
Локомотив Россия – Ред Булл Австрия 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 28 Бериша, 0:2 – 41 Бериша, 1:2 – 79, пенальти Миранчук, 1:3 – 81 Адейеми.
Локомотив – Гильерме, Рыбус, Магкеев, Чорлука, Лысцов (Миранчук, 46), Серкейра, Живоглядов (Рыбчинский, 84), Райкович (Игнатьев, 46), Эдер, Зе Луиш (Камано, 89), Лисакович (Мухин, 46).
Ред Булл – Станкович, Кристенсен, Вебер, Ульмер, Рамальо, Юнузович, Камара (Сучич, 69), Собослаи (Дака, 77), Мвепу, Бериша (Онгене, 90), Койта (Адейеми, 70).
Огоҳлантиришлар: Камара (45), Мухин (62), Игнатьев (79), Рамальо (80), Станкович (80), Серкейра (80).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

02.12.2020, 06:32 242 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш