Мората 2та ўйинга дисквалификация қилинди. У «Женоа»га қарши ўйинда иштирок этмайди

«Ювентус» ҳужумчиси Альваро Мората А сериянинг 2та ўйинига дисквалификация қилинди.


Испаниялик ўйинчи "Беневенто"га қарши учрашув сўнгида ҳакам шаънига номақбул сўзларни айтгани учун қизил карточка билан "сийланган" эди. Тартиб-интизом қўмитаси ишни ўрганиб чиқиб, Моратага 2та ўйин "берди". Шу тариқа, у «Торино» ва «Женоа»га қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

Альваро Мората жорий мавсумда "Юве" сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 3та голга узатма берди.
Манба: sport24.ru

02.12.2020, 06:00 263 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш