«Нефтчи» – «Турон» ўйинидаги тартибсизлик ҳақида маълумот берилди. Ҳакамни тепган утболчи ҳам маълум

Фарғонада «Нефтчи» ва «Турон» жамоалари ўртасида кечган ўйин (0:1) якунида оммавий тартибсизликда иштирок этгани учун 8 киши қўлга олинган ва дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Tribuna.uz мухбири Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасига асосланиб хабар бермоқда.
 
Қўлга олинганлар ичида футболчилар йўқ. Жамоалар ўйиндан кейин тўлиқ таркибда автобусга ўтириб кетишган.
Аниқланишича, «Нефтчи»нинг ҳакамни тепган футболчиси Жамшид Тўрақулов бўлган.
98-рақамли футболкада Жамшид Тўрақулов, у иккинчи бўлим ўрталарида захирадан ўйинга қўшилган
Ҳакамларда ташқи жароҳатлар аниқланмаган бўлса-да, улар экспертиза учун текширилган. Ҳакамга ташланган ва унга зарба берган «Нефтчи» футболчиларига қандай чора кўрилиши аниқ эмас.

Манба: Kun.uz

«Нефтчи», Турон

01.12.2020, 23:14 402 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш