“Юнайтед” ҳафтанинг энг муҳим камбэкини амалга оширди

“Юнайтед” ўзига-ўзи муаммо яратиб олди ва уни ечди. “МЮ” “Саутгемптон”га прессинг уюштириш учун  ўйинни марказда ромб ҳосил қилган ҳолда бошлади (Матич - Фред, Ван де Бек – Бруну).
Натижа ёмон бўлмади. Аммо “Юнайтед” стандарт вазиятлардан 2 та гол ўтказиб юборди.
Биринчи стандарт: Уорд-Проуз бурчакдан тўпни оширди, Беднареку бош билан зарба беришига ҳеч ким халақит қила олмади.
Иккинчи стандарт: энди Уорд-Проузнинг ўзи жарима зарбасидан тўпни тепиб голга айлантирди. Де Хеа тўп ташланган эди, аммо улгурмади.
Уорд-Проуз жарима зарбаларидан унумли фойдаланмоқда.  Футболчи машғулотларда ҳам ҳафтасига 10-12 марта жаримадан зарба бериб, шуғулланиб туради.
“Менга пенальтидан кўра жаримадан гол уришга имконият кўпроқ бўлади”. “Саутгемптон” сардори жаримадан голлар уряпти ва Бекхэмнинг мухлиси ҳисобланади.
Рой Кин эса Де Хеани танқид остига олишдан чарчамаяпти.
“У охирги пайтлар яхши ўйин кўрсатяпти, аммо мен унинг мухлисига айлана олмадим. У жуда кўп хатолар қилади. АПЛдаги 10 йилида атиги битта соврин ютган. У сэйвлар қилганда одамлар жудаям кўкка кўтариб юборишади. Унинг баъзи хатолари кечирилмас деб ҳисоблайман”.
Иккинчи бўлимда Де Хеа ўрнига Хендерсон майдонга тушди. Де Хеанинг жароҳати ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Хендерсон билан бирга Кавани ҳам майдонга тушди. У Гринвудни алмаштирди. Ўйин эса бутунлай ўзгариб кетди. Сульшер ўйиндан сўнг, ҳеч қанақа ўзгариш бўлмаганлиги, шунчаки Кавани бошқа ҳужумчилар ура олмаган голларни урганини айтиб ўтди.
“Бизда 5-6 та голли вазиятлар бўлди, улардан фойдаланиш керак эди. Иш берди. Кавани жуда катта таъсир ўтказди” – тушунтирди Сульшер.
Хўш, Кавани нима қилди? Келинг дақиқалар билан кўриб чиқамиз.
46. Майдонга тушди
59. Ўнг қанотга ўтди, ўзи билан битта ҳимоячини олиб кетди, очиқ турган Брунуга тўпни оширди. Португалиялик футболчида тўпни қабул қилиб, гол уриши учун яхши вазият ҳосил бўлди ва у фойдаланди. Ҳисоб 1:2!
74. Бурчак зарбасидан сўнг тўп Брунуга келиб тушди. Португалиялик тўпни ҳаводан оширди, Кавани боши билан зарба берди. Ҳисоб 2:2!
93. Бруну Рэшфордга тўпни узатди. Маркус пастлатиб тўпни жарима майдонига узатди, Кавани яна бош билан зарба берди. Ҳисоб 3:2!
Бундай вазиятлар аввал ҳам бўлган:
1 Робин Ван Перси 2012 йилда 3 та гол урган – ҳисоб 3:2 билан тугаган.
2 Златан 2017 йилги Англия Кубогида дубл қайд этган – иккинчи гол ғалаба голи бўлган. “МЮ” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
Кавани жамоа тарихида АПЛда заҳирадан майдонга тушиб 3+ голли вазиятда қатнашган иккинчи футболчига айланди. Ундан олдин эса Уле-Гуннар Сульшер шундай натижа қайд этганди. У 1999 йилда “Ноттингем” дарвозасига 4 та гол урган эди.
Уругвайлик футболчи Европадаги топ-5 даги ўйинларида 253 та гол урган. 2007 йилда А Серияда дебютини нишонлаган эди. Шу вақт ичида фақатгина Роналду (421) ва Месси (435) ундан кўпроқ гол урди.
Ўйиннинг яна бир қаҳрамони – Бруно Фернандеш. Португалиялик футболчи АПЛдаги 23 ўйинида 25 (15+10) очко тўплашга муваффақ бўлди.
“Юнайтед” меҳмондаги 8 ўйинда кетма-кет ғалаба қозоняпти. Бу АПЛ тарихидаги рекорд.
“Саутгемптон” манчестерликларнинг севимли жамоаси. Улар 10 марта шу жамоага қарши камбекни амалга оширган.
 

"Манчестер Юнайтед", Давид Де Хеа, Эдинсон Кавани

30.11.2020, 22:52 471 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш