Марадонанинг Феррари Ф40 машинаси ортидаги қизиқ воқеа ҳақида.

Диего Марадона ҳам кўплаб супер юлдузлар сингари автомобилларнинг шайдоси эди. Ҳаётлик даврида, Марадонна кўплаб автоспорт машиналарига эга бўлди, аммо уларнинг ичида биргина машинани у жуда ҳам яхши кўрар эди.
Марадоннанинг севимли машинаси Феррари Ф40ни сотиб олиш воқеаси ортида марҳумнинг собиқ агенти Гуиллермо Коппола ва “Наполи” клубининг собиқ президенти Коррадо Ферлаиноларни учратишимиз мумкин.
1986 йилда “Наполи” клубида тўп тепиб юрган пайтларида, у Феррари компаниясининг қора “Тестаросса” русумли автомашинасини бошқарган. Аммо, Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг, бир неча ҳафта ўтиб у ўзининг севимли Феррари ф40 машинасига эга бўлади.
Ўша вақтларда бу машинанинг баҳоси 500,000 долларга баҳоланган ва бу машина Феррари томонидан тақдим этилган «чекланган машина»лар тоифасига кирган. Бу машинани ўша вақтларда жуда ҳам кам сонли инсонларда учратиш мумкин эди. Марадона бу машинасини ҳам аввалги машинаси “Тестаросса” сингари қора рангда бўлишини истаган, бироқ бу нарса осон ҳал бўлмаган. Сабаби, Италиянинг машҳур компанияси ўз машиналарини фақатгина қизил рангда ишлаб чиқарар эди. Копмпания аввалига Марадона истаганидек қора рангда спорт машинасини ишлаб чиқаришни истамайди. Лекин узоқ уринишлардан сўнг компания бунга фақатгина қўшимча пул эвазига рози бўлади. Пул миқдори тахминан 150,000 доллар атрофида эди. Қўшимча тарзда таъкидлаб ўтиш керакки, Ф40 русумидаги Ферарри спорт машина ҳисоблангани боис унда юмшоқ ўриндиқлар, кассетада мусиқа тинглайдиган магнитофон ҳамда кондиционерлар йўқ эди.
Мексикадаги чемпионликдан сўнг Каппола машинани аэропортга, яъни Аргентина терма жамоасини кутиб олиш учун уюштирилган байрамга олиб чиқди. Ўша вақтдаги “Наполи” клубининг президенти Коррадо Ферлаино ҳам ўзининг марварид футболчисини кутиб олгани ташриф буюрди ва Марадонанинг янги машинасини кўриб ҳайратда қолган эди.
Кейин бўлса Каппола, дунёнинг энг яхши футболчиси билан муносабатларни яхши даражага олиб чиқиш мақсадида Ферлаинога машинани сотиб олиш ҳаражатларини ўз зиммасига олишни таклиф қилди. Президент эса рози бўлди ва Каппола машина учун ўз нархидан икки баробар кўп (1 миллион доллар) тўлашга собиқ президентни мажбур қилди.
Марадона келгач машинани кўриб жуда севинади. Бироқ у эшикни очиб кўргач бироз ранжиб қолади. Бунинг сабаби эса машинада кассета ўқийдиган магнитофон ҳамда юмшоқ ўриндиқлар йўқ эди. Марадона Капполага қараб шундай деди: «Қани магнитофон ва юмшоқ ўриндиқлар?». Каппола Марадонага жавоб тариқасида эса, «Бу спорт машинаси, бу машинада сен истаган нарсалар бўлмайди», -деб сўзларни якунлагандан сўнг Марадона томонидан кескин жавоб қайтди, «Ундай бўлса машинани ўзингда олиб қол», — деб сўзларини тугатади. Бу жавобдан сўнг, Каппола машинага Марадона истаган нарсаларни ўрнатишга киришди ва шундан сўнгина “Наполи” юлдузи президент совғасини қабул қилиб олишга розилик билдирди.
Ибрагимов Ильхомжон таржима қилди.
Манба: Marca.com

29.11.2020, 20:55 797 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш