Тарбияланувчилари Европанинг топ-5 лигасида тўп суриши бўйича етакчи жамоалар

Ноябрь ойида Халқаро спорт изланишлари маркази (CIES Football Observatory) Европа жамоалари тарбияланувчилари ҳақида сарҳисоб эълон қилди. 31 лигадан иборат рўйхатда барча Европа жамоалари кирган. “Партизан”, “Аякс” ва “Динамо” етакчи. Бугун биз тарбияланувчилари бўйича топ-5 ликда етакчилар ҳақида суҳбатлашамиз. Ва бу ерда Испания жамоаларига тенг келадигани йўқ.
Рўйхатнинг ўнталигига Ла Лиганинг бирданига бешта жамоаси – “Реал”, “Барса”, “Валенсия”, “Сосьедад” ва “Атлетик”лар кирди. Бу бешта жамоа топ-лигага 154 та футболчини етказиб берган. Ҳар бир жамоага ўртача 30 та футболчи тўғри келади. CIES УЕФА қоидалари бўйича тарбияланувчиларни сарҳисобини қилди: жамоа тизимида 15 ёшидан 21 ёшигача камида 3 йил бўлиши керак.
“Реал”нинг ақли – ўзига ҳам сотувга ҳам фойда. Шу ёзнинг ўзида мадридликлар тарбияланувчилар ортидан 80 млн евро ишлаб топди.
Топ-5 ичида “Реал” ўз тарбияланувчилари бўйича етакчи. “Галактикос” даври ортда қолди, энди мадридликлар ўз академиясидан юлдузлар чиқаришни ўрганиб олишди. Ақлли ижаралар бунда катта рол ўйнади. Жумладан, Дани Карвахал, Лукас Васкес, Ашраф Ҳакими, Серхио Регилон ва бошқалар.
“Реал” футболчиларини нафақат ўзига олиб қолади, балки яхши пулга сотиб ҳам юборади. Ҳакими ва Регилон трансфери “Мадрид”га 70 млн атрофида фойда келтирди. Охирги 2 мавсумини “Леганес”да ўтказган Оскар Родригесни “Севилья”га 13,5 млн еврога сотиб юборди.
Испан ОАВлари ёзишича, “Реал” футболчиларини жамоалар ўйин амалиёти ваъда беришсагина сотишга рози бўлади. Масалан, Кубони ижарага олиш учун унга минг дақиқалик ўйин амалиёти ваъда берилиши керак.
“Оддий ижаралар иш бермайди. Биз буни бир неча йил аввал билган эдик. Истеъдодли футболчи – бу қимматбаҳо актив, у билан керакли муомала қилиш лозим. Биз футболчиларни тўғри келган жамоага бериб юбора олмаймиз” – дейди “Реал”нинг халқаро бошқарув департаменти раҳбари Жуни Калафат.
CIES нинг сарҳисобига кўра, “Реал”нинг кўплаб тарбияланувчилари Ла Лигада тўп суради. Уларнинг 7 нафари “Реал”да тўп суради: Начо, Карвахал, Лукас Васкес, Мариано ва учта ёш футболчи – Серхио Аррибас, Марвин Парк ва Диего Альтубе. Яна 23 нафар кантерано бошқа жамоаларда тўп суради.
Италиядан “Аталанта”, Германиядан “Штутгарт”. Ва “Аякс”, “Спортинг” жамоалари нега етакчилиги ҳақида.
Тарбияланувчилари Европанинг энг яхши жамоаларида тўп сурадиган топ-20 таликда яна 3 та Испания жамоалари бор – “Атлетико” (21 тарбияланувчиси), “Сельта” (20) ва “Севилья” (19). Натижа: 8 та Ла Лига жамоаси, 7 та Лига 1 жамоаси, АПЛдан эса 3 та жамоа. Италия ва Германиядан эса биттадан вакил бор.
Иккинчи 10 талик эса янада қизиқ:
А Серия нуфузини сақлаб қолган “Аталанта”нинг 20 нафар тарбияланувчиси бор. Охирги 6 мавсумда “Аталанта” трансферлардан 85 млн даромад қилди. Тарбияланувчиларини сотади ва янги футболчиларни излайди.
Германиядан эса “Штутгарт” 19 нафар тарбияланувчиси билан топ-рўйхатга кирди. “Бавария” ва “Шальке”да (14 тарбияланувчи), “Кёльн” (13) ва “Байер” (12) тарбияланувчилари билан топ-рўйхатга кира олмади.
Топ-20 га Европанинг кучли бешлигига кирмайдиган икки жамоа кирган: “Аякс” (20) ва Спортинг (19). Бу жамоалар Европанинг кучли бешлигига жуда кўп юлдузларни етказиб берган. Уларда жуда катта тажриба мавжуд.

"Реал Мадрид”, УЕФА

29.11.2020, 10:53 536 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш