Италиялик футбол агенти Элдор Шомуродов трансфери ҳақида: «Женоа» катта хатога йўл қўйди

Италиялик футбол агенти Марко Трабукки ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг «Ростов»дан «Женоа»га трансфери ҳақида гапирди.


"Шомуродовни ҳеч қандай яхши вазият кутмаяпти. «Женоа»да ҳужумчи 90 дақиқа ичида учта яхши узатма қабул қилади. Бу яққол унга тескари. Бу «Женоа»нинг катта хатоси ва «Ростов» учун яхши келишув.

«Женоа» нега уни сотиб олди? Улар шунчаки катта хатога йўл қўйди. Шомуродовга жуда кўп ҳужум қиладиган клуб керак. Роман Ерёменко каби ажойиб узатмалар қилиб берадиган шерик зарур. Унинг «Ростов»даги сўнгги йили эса омадсиз бўлди.

Шомуродовни ҳурмат қилишимни айтган ҳолда шуни таъкидламоқчиман, менимча, бу муваффақиятсиз трансфер. Яқинда уни ярим нарх эвазига Россияга қайтариш мумкин бўлади", — деди Марко Трабукки.

Шомуродов А Серия жорий мавсумида учта ўйин ўтказиб бирорта ҳам самарали ҳаракат амалга ошира олмади. Италия Кубоги 1/16 финали доирасида ўтган «Сампдория«га қарши ўйинда (3:1) Элдор голли узатмага муаллифлик қилди.
Манба: daryo.uz

28.11.2020, 03:59 1138 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш