Жаҳон чемпионатида қатнашган футболчи аварияда жон берди

Жанубий Африка Республикаси терма жамоаси сафида 2010 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган Анеле Нгконгка автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
 
Маълумотларга қараганда, мудҳиш воқеа Квазулу-Натал вилоятида юз берган. Кучли тўқнашув натижасида футболчи машинадан чиқиб кетган ва олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида жон берган. Унга ҳамроҳлик қилган қиз оғир аҳволда реанимацияга олиб кетилди.
Нгконгка ўз даврида Бельгиянинг “Генк”, Франциянинг “Труа” ва ўз мамлакатининг “Вестерн Провинс” ва “Сандаунс” каби клубларида тўп тепган. 33 ёшли футболчи яқинда “АмаЗулу” жамоаси билан шартнома имзолаган эди.
Манба:sports_uz 

24.11.2020, 00:22 699 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш