Футбол тарихидаги энг ёрқин футболчилар

Футбол нафақат жамоавий, балки индивидуал маҳорат юксак даражада кўрсатиладиган спорт туридир. Миллионлаб қалбларни забт этиш учун совринлар ютиш эмас, шунчаки бошқалардан ажралиб туриш керак, холос. Бугун сизлар билан футбол тарихидаги энг ёрқин футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз. Албатта, бу рўйхат янада узун бўлиши керак эди. Бугун шу 10 футболчига тўхталишга қарор қилдик. Қолганларга бошқа сафар тўхталамиз.
10. Рене Игита
Рўйхатимиз барча даврлардаги энг яхши дарвозабондан бошланади. Рене Игита ўзининг чаён услубидаги зарбаси билан “ақлсиз” ном орттириб олган. Уни таърифлаш эмас, шунчаки кузатиш керак.
Дарвозабон жудаям иқтидорли бўлган. У Жанубий Америка тарихидаги энг яхши футболчилардан бири.
9. Деннис Бергкамп
Футбол олами Пикассоси Деннис Бергкамп “Арсенал”нинг алмаштириб бўлмас футболчиси эди. У қойилмақом голлар урарди, у урган голларни кўп футболчилар такрорлай олишмайди.
Буюк футболчилар рўйхатига Денниснинг номини киритмаслик хато бўлар эди.
8. Роналдо
Бир вақтлар футбол оламида фақат битта Роналдо бўлган. Бутун дунё унинг ўйинига маҳлиё бўлар эди.
ЖЧ-2002 ғолиби қанча истаса, шунча гол урар эди. Роналдо ҳалиям мухлислар қалбида.
7. Криштиану Роналду
Футбол тарихидаги энг яхшиси бўлиш учун асосий номзодлардан бири. Роналдуга таъриф бериш шарт эмас. Унинг ўйинини кузатиш керак. У исталган жамоасида ўзининг энг кучли ўйинини намойиш эта олади.
6. Пеле
Пеле 1958 йилги жаҳон чемпионатида ҳаммага қанақа иқтидор эгаси эканлигини кўрсатиб қўйди. Бу муваффақиятли тарихнинг бошланиши эди. Ундан сўнг яна 2 та мундиални ютган Пеле умумий ҳисобда 3 та чемпионлик билан ҳеч ким ета олмайдиган чўққини забт этди.
5. Зинедин Зидан
Тўп билан нимани ўйласа ўша ишни қила оладиган кам сонли футболчилардан бири. Зизу Франция фахри ва ҳозирги кунда ажойиб мураббий.
Нафақат футболчи, балки мураббий сифатида ҳам мухлислар қалбини забт этган инсонлардан бири.
4. Лионель Месси
Биз “Роналдуми ёки Месси зўрми” деган баҳсларни умуман тўхтатмаймиз. Аммо иккаласи замонавий футболнинг ҳақиқий юлдузлари.
Аргентиналик футболчи туғма истеъдод соҳиби, унинг зарбалари чиройли голларга айланган. Уни бекорга “ўзга сайёралик” дейишмайди.
3. Жорж Бест
Футбол оламидаги биринчи суперюлдуз, Бест ҳақиқатдан ҳам ўз фамилиясига мос ҳаракат қиларди. Уни футболга қизиқмайдиган инсонлар ҳам ҳурмат қиларди.
Шимолий ирландиялик футболчи рок юлдузларидек яшар эди. Унинг хизмати билан “Манчестер Юнайтед” 1968 йилда ўзининг илк еврокубогини ютган.
2. Диего Марадона
Марадона фақатгина агрессивлиги ва майдонда бошқалардан ажралиб туришга уриниши билан Пеледан устун туради. Ундан ташқари “аср голи” ва адолатсиз гол номлари билан аталган гол муаллифи.
1.Роналдиньо
Роналдиньо футбол майдонида ҳақиқий раққослардек ҳаракат қиларди. Бразилиялик футболчи доимо кулиб турган. Уни ҳаттоки “Сантиаго”да ҳам олқишлашарди. Унинг техникасини таърифлашга тил ожиз.
 

24.11.2020, 00:07 626 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш