Шомуродовга кечаги ўйинда неча балл қўйилди?

Италия А Серияси 8-тури ортда қолди. Ушбу тур доирасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепаётган "Женоа" клуби ҳам ўз ўйинини ўтказди.
 
Хавфли ҳудудни тарк этиш ниятида "Удинезе" майдонига сафар қилган генуяликлар 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
68-дақиқада жамоа етакчиси Горан Пандев ўрнига майдонга тушган легионеримиз ўйин сўнгига қадар фаоллик кўрсатишга ҳаракат қилди. Бироқ шериклари каби унга ҳам рақиб постига йўл топиш насиб қилмади. Итальян футболини ёритишга ихтисослашган "La Gazette dello Sport" нашри баҳсдан сўнг футболчиларга қўйилган балларни маълум қилди.
Элдор Шомуродов 5,5 баллга лойиқ кўрилди. Нашр томонидан унга шундай изоҳ қолдирилди: "Позиция танлашда хатолар кўзга ташланди".
photo_2020-11-23_12-43-46
Манба:SPORTS.uz

23.11.2020, 13:21 1009 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш