«Реал» ҳужумчиси коронавирусга чалинди

«Реал» ҳужумчиси Лука Йович бугун эрталаб коронавирусга топширган тест мусбат натижа берди.
 
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Аввалроқ «Реал» футболчилари — Эден Азар, Эдер Милитао ва Каземиро коронавирусга чалинишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Йович Сербия терма жамоаси сафида Миллатлар лигаси доирасида Венгрия ва Россияга қарши ўйинларда иштирок этди.
Манба: sports.ru

21.11.2020, 02:53 244 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш