“Агар сен иккинчи бўлсанг, ҳеч кимсан”. “Ман Сити” ва “Ливерпуль” баҳсига назар ташлаймиз

“Сити” ва “Ливерпуль” баҳси иккита трендга сабаб бўлди:
1.Ливерпуль ва Манчестер ўртасидаги қарама-қаршилик бутун уик-энд давомида бўлиб ўтди (биринчи серия “Ман Юнатед” ва “Эвертон” ўртасидаги ўйин)
2. Якшанбани ўзида АПЛда 12 соат давомида 4 та етакчи алмашди. Биринчи ўринда “Саутгемптон” турган эди, якшанба куни “Тоттенхэм” 33 дақиқага етакчиликни қўлга олди, кейин эса Вардининг голи “Лестер”ни жадвалда биринчиликка олиб чиқди, орадн бир неча соат ўтиб “Ливерпуль” онлайн жадвалда бир муддат етакчилик қилди.
Эрталаб Манчестерда шаҳрида протестлар бошланди. Бир неча юзлаб кишилар Англияда пайшанба куни эълон қилинган локдаунга қарши ҳаракатлар бошлади. Плакатларга “Бизга озодлигимизни қайтариб беринг” ёзувлари турар эди. Манчестер коронавирусдан азият чеккан шаҳарлардан бири – ҳар куни 3 мингдан ортиқ касаллар аниқланади.
Якшанба куни эса Фил Фоденнинг граффитиси трендга чиқди. Бу Маркус Рэшфорднинг граффитисига жавоб тариқасида чизилган эди.
Кўчадаги чизмачилик санъати давом этарди: яна бир кўчада Билл Шенклининг: “Сен иккинчи бўлсанг, ҳеч кимсан” деган машҳур ибораси ёзилган эди. Бу ўтган мавсумдаги АПЛ жадвалидаги ўринга ишора эди.
“Этихад”даги ўйин Британия ҳар йили нишонлайдиган 11 ноябрь “уруш қаҳрамонларини хотирлаш” куни муносабати билан бир дақиқалик сукут билан бошланди. Мураббий рамзий гулчамбарларни майдонга чиқаришди.
“Ливерпуль” ўйинни фаол бошлади, Салаҳнинг пенальтидан урган голи эвазига олдинга чиқиб олди. “Сити” бўлиб ўртасигача бирор маротаба зарба бера олмади. Кейин эса  Габриел Жезус Трентни алдаб ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Бу гол Бергкампнинг “Ньюкасл”даги буюк голини эслатиб юборди. Ўйиндан кейин Жезусдан бу ҳақида сўрашганда, “Агар шундай бўлса, хурсандман. Ахир, Бергкамп афсонаку” деб жавоб берди.
“Сити” биринчи бўлимни ўзидаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Де Брюйненинг тўп оширишидан сўнг тўп Гомеснинг қўлига тегди ҳакам пеналти белгилади. Аммо Кевин тўпни хато тепиб юборди.
Иккинчи бўлимда жамоаларда имкониятлар бўлди. Аммо улар бундан фойдалана олмади. Трент-Александер Арнолднинг жароҳати эса “Ливерпуль” учун қимматга тушди.
Ўтган мавсумларда “Ливерпуль” ва “Сити” ўртасидаги баҳс соврин учун курашга айланиб кетарди. Ушбу мавсумда эса турнир етакчилиги учун курашувчиларнинг кўплиги, футболчиларнинг чарчоғи олдингидек ўйинларни намойиш этишига йўл қўймаяпти.

"Ливерпуль", "Манчестер Сити"

09.11.2020, 12:01 223 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш