“Реал” ва “Интер” учрашувидан сўнг мураббий ва футболчиларнинг фикри

Чемпионлар Лигасининг 3 тур баҳсларида “Реал” ўз уйида “Интер”ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсдан сўнг футболчилар ва мураббийлар ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Зинедин Зидан:
- Бизнинг ўйинларимиз жуда қийин ўтяпти, биз иложи борича рақиблардан устунроқ бўлишга интиламиз. Биз бугун ғалаба қозондик, футболчилар дам олиши керак. Улар бунга лойиқ. Ўйинни жуда яхши бошладик – юқори даражада қилган прессингларимиз фойда берди. 2 та гол урдик ва дарҳол гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлим ҳам яхши ўтди ва биз ғалаба голини уришга муваффақ бўлдик. Азар ва Асенсиолар жуда яхши ўйинларини ўтказишди. Уларни алмаштиришга мажбур бўлдик, чунки рақибларнинг ҳимоясида бўшлиқ пайдо бўлди ва биз ундан унумли фойдаланишни мақсад қилгандик. Мен ўйиндан қониқдим.
Антонио Конте:
- Яхши ёки ёмон томони бўладими – бу менинг “Интер”им. Мен билмадим, қанча жамоа Мадридга келиб шундай ўйин кўрсата олади, лекин бундай вазиятлар ўсиш учун керак бўлади. Биз 2 та голлик фарқни йўққа чиқардик. Балки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.  Менди голдан олдин Ҳакимига нисбатан қўполлик ишатди деб ҳисоблайман. Стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак эди. Кичик бир детал ҳам ўйинни ўзгартириб юбориши мумкинлигини йигитлар тушуниши лозим.
“Реал” бу ўйинни финалга қиёслади ва максимум кучи билан ҳаракат қилди. Мен ўз жамоам ўйинидан қониқдим. Ҳали олдинда ўйинлар турибди, биз ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз.
Серхио Рамос:
Футболчи “Интер”га қарши ўйиндаги голи фаолиятидаги 100 гол эди. Ундан ташқари Чемпионлар Лигасида бош билан гол уриш бўйича ҳимоячилар ичида биринчи ўринга чиқиб олди. Кечаги гол Рамоснинг бош билан урган 8 голи эди. Унгача бу рекорд 7 та гол урган Жон Террига тегишли эди.
- Ёмон эмас! Шахсий рекордлар иккинчи даражали, лекин доимо гол уришга ва бу билан жамоа ғалабасига ҳисса қўшишга интилиш ёқимли. Ўйлайманки, мен яна муҳим голлар уриб, жамоам ғалабасига ёрдам бераман.
Родриго:
- Мен ўз имкониятимни кутдим. Ғалаба голини киритганимдан хурсандман. Ҳар доим Чемпионлар Лигаси ўйинларида майдонга тушсам, мени ғалати ҳиссиёт қамраб олади. Агар майдонга тушиб турсам, ўз голларим ва ассистларим билан жамоа ғалабасига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан.

"Интер”, "Реал Мадрид”, Антонио Конте, Зидан Зинедин

04.11.2020, 11:18 268 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш