Симеоненинг услуби поёнига етмоқдами? (2-қисм)

2-қисм
Ишдан чиққан ҳужум
“Атлетико Мадрид”нинг нафақат ҳимоя чизиғи ягона муаммо ҳисобланади. Ҳимоя чизиғи вакиллари кўздан кечирилганда, Диего Годин – 31 ёш, Хуанфран – 32 ёш, Филипе Луис – 32 ёш бўлишса, таркибнинг ҳужумкор вакиллари Фернандо Торрес – 33, Габи эса 34 ёшда бўлган ва вақт синовидан ўтган “қариялар” ҳисобланади. Шу боис, мадридликлар ортиқ таркибнинг кучсизлигини индивидуаллик эвазига ҳам яшира олмайди.
“Атлетико” ҳужуми сочини калталатиб олган Антуан Гризманнга елкадош бўла оладиган ва яратувчанликни бағишлай оладиган бирига муҳтож. Аммо бу мавсумда франциялик ҳужумчи ҳам жамоаси каби (13 учрашувда 3 гол) рақиб жарима майдончасида ўта самарасиз ўйин намойиш этмоқда. Чемпионлар Лигасида 78 зарба йўллаган жамоа атиги икки гол урган! Бу мусобақанинг энг ёмон рейтинги!
Агарда “Қорабоғ”га қарши ўйинлар “Атлетико”нинг бу мавсумдаги энг ёмон ўйинларни намойиш қилаётганини тасдиқлаётган бўлса, “Матрослар”нинг Ла Лигадаги ўйинлари эстетик завқ кўрсатмай қўйган. Ла Лиганинг расмий статистикасига кўра, “Атлетико” бу мавсумда хар ўйинда 11,4 вазият яратган бўлса, бу кўрсаткич ўтган мавсумда 13,3 ни ташкил этган.
Таъсирчан ва бошқарувчи Кокенинг ва Янник Каррасколарнинг йўқлигини баҳона қилиш мумкин, аммо бу барчасини англатмайди. Бу ҳимоя чизиғининг афтодаҳол статистикаси орқали ҳам изоҳланмайди. “Атлетико” асосий дарвозабон Ян Облаксиз бу мавсумда ўз кўрсаткичларини янада тушириб юбормоқда. Жамоада ўтган мавсумлардагидек ҳотиржамлик ва куч етишмаяпти. Боз устига, сўнгги ҳал қилувчи вазиятларни моҳирона якунлашда ҳам оқсашмоқда.
Истеъдодли қариялар
Ҳа, “Атлетико” масофани сақлашда қийинчиликка учрамоқда. Хуанфраннинг шартномаси келаси йил июнида тугайди. Годин, Филипе Луис ва Аугусто Фернандесларники эса 2019-йил июнида ўз ниҳоясина етади. Фернандо Торрес келаётган январдаёқ клубни тарк этмоқчи. Кевин Гамейро, Никлас Гайтан ва Лусиано Вьеттолар ҳам жамоадан тезроқ кетиш пайига тушган.  Янги трансферларни амалга ошириш ҳам ниҳоят яқинлашмоқда.
Хулоса ўрнида, ахборот технологиясидаги метафора билан якунлашга жазм қиламиз: қачонки дастур жуда секин ишласа ва тизимни секинлаштириб қўйса, тезликни жойига келтириш учун уни янгилаш етарли. Аммо баъзан қўлда уни ўчиришни талаб қилиши мумкин. Агарда ўтган йил сентябрида Диего Симеоне клуб билан орасидаги муносабатларни 2020-йилгача узайтирган бўлса, жамоани қайта ўчириб ёқиши керак бўлади.
Сардор Абдуғаниев тайёрлади

«Атлетико Мадрид», Диего Симеоне

22.11.2017, 11:43 841 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш