Рэшфорд: "Бу ғалаба биз учун фундамент бўлиши керак"

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ЕЧЛ доирасида «ПСЖ» (2:1) клуби устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
«Албатта, ҳиссиётлар ёқимли. Энг асосийси – ғалаба қозондик. Энди гуруҳда кучли позицияга эгамиз, лекин бу энди биринчи тур ўйини. Бугун биз кўрсатган концентрация даражасини кейинги ўйинга ўтказишимиз керак. Учрашув охиридаи ҳужумчи учун қарорни менталитет қабул қилади. Сизда ҳам битта вазият бўлиши ва айнан ўша вазият уч очко олиб келиши мумкин.
Барча учрашувлар тактика ва ўйин жиҳатдан ҳал қилади, лекин интенсивлик доимо бўлиши керак. Бугун бу омил биз учун муҳим бўлиб чиқди – биз 90 дақиқа мобайнида тизгинни ушлаб турдик, гарчи биз чуқур ҳимояланишимиз керак бўлса ҳам.
«ПСЖ» таркибида ажойиб ўйинчилар бор. Қийин бўлди, лекин бизнинг қанот ҳимоячиларимиз ажойиб ўйин намойиш этди. Агар биз персонал ёрдам эга бўлсак, у ҳолда биз жуда яхши ўйнашимиз мумкин. Қисқа қилиб айтганда, бугунги ўйиндан қониқдик.
Бугун яхши ўйнадик ва бу биз учун фундамент вазифасини бажариши керак. Мен ҳар доим ўз жамоамга ишонаман. Футболчилар мураббий таклиф қилаётган схемага мослашишлари керак. Биз буни жуда зўр уддаладик», – деди Рэшфорд.

21.10.2020, 11:06 192 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш