Куман: «Пикега кўрсатилган қизил карточка ортиқча бўлди, аммо камчиликда яхши ўйнадик»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Ференцварош»га (5:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
«Умуман олганда, ўйиндан қониқдим. 3 очко ва 5та гол.
Пикенинг қизил карточкаси жуда қаттиқ жазо бўлди. Пенальти ва четлатиш ҳаддан ташқари ортиқча. Аммо таъкидлашим керакки, жамоа камчиликда яхши ўйнади.
Тринкау ўз қанотида рақибга кўплаб муаммолар туғдирди. Дембеле ўйинга яхши қўшилди, гол урди ва имконият яратди. Ҳар қандай мураббий кўришни истаган нарса – шу. Яъни футбочилар ўйин ритмини ҳис қилишди. 
Араухо яхши ўйнади. Марказий ҳимояда рақобат бор. Агар Лангле ёки Пике билан бирор ҳолат содир бўлса ҳам, хотиржамман. Чунки бизда Араухо бор», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Marca.

21.10.2020, 10:19 213 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш