Тухель: «Энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик»

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «МЮ» (1:2) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
«Биринчи бўлимда майдонда умуман йўқ эдик. Бу бизнинг даражамиз эмас. Нега бундай бўлганини билмайман. На тўпга эгалик қилишда, на қарши ҳужумларда, на интенсивликда ва на курашда ўз даражамизда эмасдик. 
Бу – энг ёмон ўйинларимиздан, айниқса, энг ёмон биринчи таймларимиздан бири.
Гейенинг жароҳати туфайли тактик ўзгаришларни амалга оширишга ҳаракат қилдик, яна бир ҳужумкор футболчини майдонга туширдик. Таваккал қилдик ва охир-оқибат бунинг учун товон тўладик. Бошиданоқ энг яхши ўйинимиздан йироқ эканлигимизни ҳис қилдик. 
Бизда кўплаб жароҳатланган футболчилар бор, ўйин сифати ёмонлашган. Шунинг учун келаси ҳафтадаги «Истанбул» билан баҳс бизга фойда келтиради, деб ўйламайман», – дея Тухелнинг сўзларини келтиради Get French Football News.

21.10.2020, 09:35 105 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш