Лэмпард: «Иккала жамоа ҳам дурангдан мамнун, деб ўйлайман»

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Севилья» (0:0) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.
 
«Қуруқ ўйин ўтказганимиз ёқимли. Доим курашиш керак. Тиаго Силва ажойиб ўйнади. Унинг тажрибаси ва савияси бор. Эдуард Мендига битта сейв керак эди ва у буни уддалади. Яхши жамоага қарши ўйинда уюшқоқ ўйин кўрсатдик.
«Севилья» кўплаб таҳликали вазиятлар вужудга келтирди ва юқори даражада ўйин намойиш этди. Баҳс анча эҳтиёткорлик билан ўтди. Икки жамоа ҳам бир-бирини зарарсизлантиришга эътибор қаратди. 
Иккала жамоа ҳам дурангдан мамнун, деб ўйлайман. Сўнгги ўйинда охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Бугун бундай бўлмади ва бу бизга ишонч бағишлайди. 
Шикоят қиладиган нарсамиз йўқ. Премьер-лигада кўп гол урдик, шунинг учун бугунги қуруқ ўйиндан хафа эмасмиз. 
Мавсум бошидамиз. Қийин гуруҳда яхши старт олдик», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради BBC.

21.10.2020, 08:45 64 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш